Weather
Нур-Султан +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Нью-Йоркдаги отишмада 10 киши ҳалок бўлди

15 May 2022 12:03

NUR-SULTAN. Kazinform – Нью-Йоркнинг Буффало шаҳридаги супермаркетда содир бўлган отишмада 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kazinform ВВСга таяниб хабар беради.

Полиция бу ирқий нафратдан келиб чиққан жиноят эканини айтади. Воқеа жойида 18 ёшли йигит қўлга олинган. Полиция ҳозирча унинг исмини ошкор қилмади.

Гумонланувчи шанба куни тушда гавжум супермаркетга кириб, ўт очган. Полиция маълумотларига кўра, у камерадан ҳужумни онлайн кўрсатиш учун фойдаланган. Эркак шаҳарнинг асосан қора танли ҳудудига етиб бориш учун бир неча соат йўл босиб ўтгани тахмин қилинмоқда.

Буффало полицияси комиссари Жозеф Грамальянинг айтишича, ҳалок бўлганларнинг аксарияти афро-америкаликлардир. Бундан ташқари, супермаркетнинг уч ходими жароҳатланган. Дўконда ишлайдиган нафақадаги полициячи ҳужумчини тўхтатмоқчи бўлганида ўқ тегган.


Keywords: Дунё,
Up