Weather
Нур-Султан +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда «Pfizer» вакцинасининг II компоненти билан 300 дан ортиқ киши эмланган

25 January 2022 13:09

NUR-SULTAN. Kazinform – 24 январ ҳолатига кўра, «Pfizer» вакцинасининг I компоненти билан 564 154 киши, II компоненти билан 301 489 киши эмланган. Бу ҳақда Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияга таяниб хабар беради.

COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг маълумотларига кўра, Қозоғистон ҳудудларида «Pfizer» препарати билан тўлиқ эмланган ўсмирлар, ҳомиладор аёллар ва эмизикли оналар сони 301 489 нафарга етди. Вакцинанинг биринчи дозасини 564 154 киши олган.

Хусусан, биринчи компонент билан эмланганлар: ўсмирлар - 448 994 нафар; ҳомиладор аёллар – 23914 нафар; эмизикли аёллар - 72 721 нафар.

ІІ компонент билан эмланганлар: ўсмирлар - 245 411 нафар; ҳомиладор аёллар - 14 741 нафар, эмизикли аёллар - 41 326 нафар.
Up