Weather
Astana +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда доллар курси кескин кўтарилди

29 November 2021 11:48

ALMATY. Kazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КASЕ) савдолар якунларига кўра, тенгенинг 1 долларга нисбатан курси кескин кўтарилди, дея хабар беради Казинформ мухбири.

Савдо маълумотларига кўра, доллар курси 28 ноябр оқшомига нисбатан 2,43 тенгега ошган.

AҚШ долларининг ўртача курси 433,56 тенгени ташкил қилди.

Миллий банкнинг 29 ноябрдаги расмий курси 1 доллар учун - 431,07 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, бугун Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 434,86 тенгега сотилмоқда, сотиб олиш эса 436,80 тенгега баҳоланмоқда.

Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 434,98 тенгега сотилмоқда, сотиб олиш нархи - 436,67 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова


Up