Weather
Нур-Султан +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда чекувчилар сонининг камайиши қайд этилди

27 May 2022 15:30

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонликларнинг қарийб 70 фоизи чекишни тақиқлаш ва чекмайдиган муҳит яратиш чораларини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда МКХда бўлиб ўтган брифингда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Марат Шоранов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Маърузачи 2020 йилда «Халқ саломатлиги ва соғлиқни сақлаш тизими тўғрисида»ги Кодекс қабул қилингани, унда тамакига қарши чора-тадбирларни, жумладан, тамаки маҳсулотларининг янги турларини (қиздириладиган тамаки ва вайплардан тайёрланган маҳсулотлар) тартибга солиш назарда тутилганини таъкидлади. Тамаки истеъмолининг янги турларини сигареталар (IQOS, Glо, vapes) билан тенглаштириш, барча савдо нуқталарида тамаки маҳсулотларини кўрсатиш, жамоат жойларида калян чекиш ва тутунсиз тамаки (носвой, снус) муомаласини тақиқлаш тўғрисидаги низомлар қабул қилинди. Шунингдек, барча турдаги тамаки маҳсулотларини сотиш ёшини 18 ёшдан 21 ёшгача ошириш кщзда тутилди.

«Кўрилган чора-тадбирлар тамаки маҳсулотларининг анъанавий турларини истеъмол қилишни камайтирди, қозоғистонликларнинг 70 фоизи чекишни тақиқлаш ва чекмайдиган муҳит яратиш чораларини қўллаб-қувватлайди. Тамаки маҳсулотларининг барча турларига, жумладан, қиздириладиган тамаки маҳсулотларига нисбатан миллий қонунчилик ва ЖССТнинг Тамаки назорати бўйича асосли конвенцияси талабларига риоя этишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз, – деди Марат Шоранов.

Вазир ўринбосари «Соғлом миллат» миллий лойиҳаси доирасида 2025 йилда тамаки истеъмолини 19 фоизгача қисқартириш бўйича вазифалар белгиланганлигини қўшимча қилди.

Муаллиф: Серик Сабеков


Up