Weather
Astana +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон ҳудудида яқин 3 кунда салқин об-ҳаво сақланади

9 June 2021 18:05

NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 10-12 июнь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Секин ҳаракатланаётган Жанубий циклон ҳали ҳам Қозоғистонда таъсир кўрсатади. Шу муносабат билан, яқин уч кун ичида мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиши, марказда ва жануби-шарқда кучли ёмғир ёғиши, кучли шамол эсиши ва дўл ёғиши кутилмоқда. Шунингдек, жанубда чанг бўрони кутилмоқда.

Мамлакатнинг шимолий, марказий ва шарқий қисмларида ҳаво ҳароратининг пасайишига Скандинавия совуқ антициклони таъсир қилади. Ушбу ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси 2-10 даража илиқгача, кундузи 15-20 даража илиқгача, жанубда 7-18 даража илиқгача, кундузи 22-35 даража илиқгача пасаяди. Ғарбий ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси 15-23 даража илиқгача, кундузи 25-37 даража илиқгача ўзгариб туради», -дейилади хабарда.


Keywords: Об-ҳаво,
Up