Weather
Astana +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавирус: Қозоғистонда 2та ҳудуд «қизил» зонадан «сариқ»га ўтди

6 May 2021 11:06

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

2021 йил 6 май ҳолатига кўра:

«Қизил» зонада: Нур-Султан, Алмати шаҳарлари ва Ақмола, Жамбил, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди ва Павлодар вилоятлари.

«Сариқ» зонада: Чимкент шаҳри, Алмати, Атирау, Ақтўбе, Шарқий Қозоғистон, Қизилўрда ва Манғистау вилоятлари.

Туркистон, Қостанай ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари «яшил» зонада қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Чимкент шаҳри ва Қизилўрда вилоятлари ўз позицияларини яхшилаб, «қизил» зонадан «сариқ» зонага ўтдилар. Манғистау вилояти эса «яшил» зонадан «сариқ» зонага тушиб қолди.

Up