Weather
Нур-Султан +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Хориждан дори-дармон етказиш жадвалга мувофиқ амалга оширилади - ҚР ССВ

20 May 2022 14:16

NUR-SULTAN. Kazinform – Украинада сотиб олинган дори-дармонларни етказиб бериш имконияти йўқлиги сабабли ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори-дармон харид қилишнинг аналог имкониятларини қидирмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2022 йил 6 май ҳолатига кўра, 1546 турдаги дори воситалари ва тиббиёт буюмлари харид қилинган бўлса, шундан 621 таси хорижда ишлаб чиқарилган дори воситалари ва тиббий буюмлардир. Шу билан бирга, Россияда ишлаб чиқарилган 26 турдаги дори воситалари ва тиббиёт буюмларини етказиб бериш жадвалга мувофиқ режалаштирилган. Украинада ишлаб чиқарилган 28 турдаги дори воситалари ва тиббиёт буюмларидан 15 тасини етказиб бериш жорий йилнинг охиригача амалга оширилади», - дейилади ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Ҳозирда, олиш мумкин бўлмаган дори воситаларининг аналогларни харид қилиш ишлари олиб борилмоқда.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Up