Weather
Нур-Султан +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Хитой ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари сув ости кабел тизими 2024 йилгача ишга туширилади

17 May 2022 09:37

PEKIN. Kazinform - SEA-H2X номли сув ости кабеллари тизими Гонконг, Хайнан, Филиппин, Таиланд, Малайзия ва Сингапурни боғлайди. Келгусида ушбу тизимни Вьетнам, Камбоджа ва Индонезиягача етказиш режалаштирилган, деб хабар беради Kazinform мухбири Хитойнинг CMI телекоммуникация компаниясига таяниб.

Кабелнинг узунлиги 5000 км ни ташкил қилади. У 8 жуфт оптик толалардан иборат ва ўтказиш қобилияти 160 терабит/сек. Лойиҳа учун инфратузилма 2024 йилгача тайёр бўлиши керак.

«Рақамли асрда сув ости кабели ишончли, хавфсиз ва арзон глобал тармоқ уланишларини яратиш учун ажралмас ҳисобланади. SEA-H2X минтақадаги муҳим юқори қувватли сув ости тизимидир.

Бу Гонконг, Хайнан ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари билан алоқани янада яхшилайди, йўналиш бўйлаб узлуксиз савдо, алоқа ва молиявий интеграцияни рағбатлантиради»,- дейилади CUG телекоммуникация компанияси баёнотида.


Муаллиф: Руслан Сулейменов

Фотосурат: www.storyblocks.com


Up