Weather
Нур-Султан +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Европа Иттифоқи 2027 йилгача Россия энергия ресурсларидан бош тортиш режасини тақдим этади

18 May 2022 14:50

BRUSSELS. TASS - Kazinform – Еврокомиссия чоршанба куни 2027 йилгача Россия энергия ресурсларидан воз кечиш бўйича 210 миллиард евролик режани тақдим этади. Бу ҳақда чоршанба куни Reuters агентлиги ҳужжатлар лойиҳаларига таяниб маълум қилди, деб хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

Белгиланган режа уч босқичдан иборат бўлади. Лойиҳа доирасида Брюссел бошқа давлатлардан газ импорт қилишни йўлга қўйиш, қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтишни тезлаштириш ва энергияни тежашга кўпроқ ҳаракат қилиш ниятида.

Агентлик маълумотларига кўра, бошқа мамлакатлардан газ импортини ошириш режасининг бир қисми Миср, Исроил ва Нигерия каби мамлакатлардан суюлтирилган газ етказиб беришни кўпайтириш имкониятидан иборат.

Қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш масаласида, Европа Комиссияси режада 2030 йилгача 10 миллион тонна қайта тикланадиган водород ишлаб чиқариш ва газ ўрнини босиш учун ишлатилиши мумкин бўлган яна 10 миллион тонна водородни импорт қилиш мақсадини белгилаши кутилмоқда.

Бундан ташқари, Европа Комиссияси 2030 йилгача қайта тикланадиган энергия манбалари улушини 45 фоизга оширишни таклиф қилмоқчи. Қуёш энергиясидан кенг фойдаланишга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг бир қисми сифатида Европа Иттифоқи аъзо давлатлардан 2025 йилдан бошлаб барча жамоат биноларида Қуёш электр станцияларини ўрнатишни талаб қилади.

Бундан ташқари, 2030 йилга бориб ЕИ энергия сарфини 13 фоизга камайтириш ниятида.

Еврокомиссия маълумотларига кўра, Европа Иттифоқи газнинг 40 фоизини, нефтнинг 27 фоизини ва кўмирнинг 46 фоизини Россиядан олади.

Keywords: Дунё, Европа,
Up