Weather
Astana +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Эфиопия мисли кўрилмаган очарчилик таҳдидига дуч келмоқда - БМТ

11 June 2021 12:26

NUR-SULTAN. Kazinform – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Эфиопия аҳолиси ўнлаб йиллар давомида мисли кўрилмаган очарчиликка дуч келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди, хабар беради Kazinform БМТ сайтига таяниб.

Ташкилотнинг янги ҳисоботида айтилишича, Эфиопиянинг Тиграй минтақасидаги ҳарбий тўқнашувлардан зарар кўрган аҳолининг 70 фоиздан кўпроғи очликдан азият чекмоқда.

БМТ таснифига кўра, 350 мингга яқин киши очарчиликка яқин, бу озиқ-овқат етишмовчилигининг сўнгги, бешинчи босқичи.

БМТнинг хабар қилишича, бир неча ўн йилликлар давомида ҳеч бир мамлакатда очарчиликка учраган одамлар бунчалик кўп бўлмаган.

Эфиопиянинг шимолий қисмида 5,5 миллион киши тўйиб овқатланмайди. Тўқнашувлардан қишлоқ жойлардаги аҳоли жиддий зарар кўрди.


Keywords: Хориж,
Up