Weather
Astana +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

COVID-19 га қарши Беларусь вакцинаси ҳар қандай ёшдаги одамларга мўлжалланган

22 October 2021 17:45

MINSK. BelTA - Kazinform - CОVID -19 га қарши Беларусь вакцинаси ҳар қандай ёшдаги одамларга мўлжалланган бўлади. Бу ҳақда Беларусь Миллий фанлар академияси Биофизика ва ҳужайра инженерияси институти директори Aндрей Гончаров «МИР24» телеканали эфирида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform BelTAга таяниб.

«Кўриниб турибдики, йўқ», - деди Aндрей Гончаров, Беларусь вакцинасининг ёш кўрсаткичлари борми, деган саволга.

Институт директорининг сўзларига кўра, вакцина иложи борича хавфсиз бўлади ва аҳолининг мутлақ барча қатламлари учун мўлжалланган. «Ҳамма у билан эмланиши мумкин»,- дея қўшимча қилди у.

Хабар қилинганидек, Беларусь CОVID-19 га қарши вакцинасининг биринчи синов партияси 2022 йилда қабул қилинади. Биринчи прототиплар шу йилнинг май ойида пайдо бўлган, июн охирида иммунитетни оширувчи моддаларни ўз ичига олган тўлиқ прототиплар яратилган. Лаборатория синовлари ўтди, улар яхши натижа кўрсатди. Ҳозирда дастлабки клиниколди тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ҳайвонларни тўлиқ клиникага қадар тажриба кейинги йилдан бошланади. Инсонлар учун синовларкатта эҳтимол билан айтиш мумкинки, йилнинг биринчи ярмида бошланади.

Keywords: Хориж, Вакцина,
Up