Weather
Нур-Султан +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Бу йил Қозоғистонда 170 мингдан ортиқ битирувчи учун сўнгги қўнғироқ чалинади

24 May 2022 14:10

NUR-SULTAN. Kazinform – Бу йил 170 мингдан ортиқ ўқувчи мактабни битиради. Сўнгги қўнғироқ 25 май куни чалинади. Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги битирув маросимини ўтказиш бўйича тавсия тайёрлади, деб хабар беради Kazinform.

«Сўнгги қўнғироқ – ўқитувчи ва ўқувчилар ўқув йилини сарҳисоб қиладиган, ўқувчилар эришган ютуқларни нишонлайдиган қизиқарли ва муҳим тадбирдир. Бу йил эпидемиологик вазият мактаб билан хайрлашиш тадбирини нишонлашга имкон беради. Бироқ, у мактаб ичида ташкил этилиши керак. Таълим ташкилотларига барча зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди. 2022 йилда мамлакатдаги 3,5 миллиондан ортиқ талаба учун сўнгги қўнғироқ чалинади. Бу йил 8 минг 139 нафар битирувчи «Олтин белги» кўкрак нишонига номзод. Яна шуни қўшимча қилмоқчиманки, ҳар йили 1 сентабр ёки 25 май арафасида жамиятда «Ўқитувчига гул совға қилса бўладими ва бу қонунбузарлик эмасми?» деган савол туғилади. Бизнинг бу борадаги позициямиз ижобий. Бу яхши анъана», – дейди Мактабгача таълим ва ўрта таълим қўмитаси раиси Гулмира Каримова.

Сўнгги қўнғироқ байрамини мамлакатдаги барча умумтаълим мактабларида бир вақтда ўтказиш режалаштирилган.

Битирув кечаси таълим муассасаси томонидан ташкил этилиши ва ўтказилиши керак.

Қуйидагилар тақиқланади:

- байрам тадбирига аниматорлар, дам олиш агентликлари, рассомлар, пуллик хусусий студияларни жалб қилиш;

- байрам дастурхони ёзмоқ;

- ижарага олинган автомашиналарни жалб қилган ҳолда шаҳар (туман) бўйлаб экскурсия қилиш;

- мактаб маъмурияти ва ўқитувчиларига совғалар олиш учун маблағ тўплаш;

- Кўнгилочар муассасаларда битирув кечасини ташкил этиш.

Қозоғистондаги барча мактаблар 25 май куни сўнгги қўнғироқни нишонлайди.

Битирув маросими 16-17 июн кунлари бўлиб ўтади.

Up