Weather
Astana +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Бу йил 14 мингдан зиёд этник қозоқ ватандош мақомини олишди

12 October 2021 12:15

NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 1 октябр ҳолатига кўра 14 358 киши тарихий Ватанига қайтиб, ватандош мақомини олди. Умуман олганда, 1991 йилдан бери 1 млн 84,7 минг этник қозоқлар Қозоғистонга қайтиб келди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига асосланиб хабар беради.

Жорий йил бошидан буён Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярмидан кўпи (76,3%) Ўзбекистондан, 9,4% - Хитойдан, 6,4% - Туркманистондан, 2,5% - Мўғулистондан ва 5,4% бошқа давлатлардан.

Улар асосан Алмати (28%), Манғистау (19,3%), Туркистон (13,5%) ва Жамбил (8,1%) вилоятларида, шунингдек, Чимкент шаҳрида (10,7%) жойлашдилар.

Жорий йилнинг 1 октябр ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги этник ватандошлар сони 55%, меҳнат ёшидаги ёшлар - 27,9% ва нафақахўрлар - 17,1% ташкил этмоқда.


Up