Weather
Astana +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Австрия вакцинадан бош тортганларга жарима солади

2 December 2021 10:34

NUR-SULTAN. Kazinform – Австрия феврал ойида эмлашдан бош тортганларга жарима солишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Kazinform Covid-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича ОАВга асосланиб хабар беради.

Буюк Британияда расмийлар Covid-19 «омикрон» янги штаммининг тарқалиши муносабати билан автомобиллар, дўконлар, банклар ва сартарошхоналарда ниқоб кийиш талабини қайтадан жорий қилди.

Австрия феврал ойида вакцинадан бош тортганларга жарима солишни режалаштирмоқда. Эмлашдан бўйин товлаганлик учун 7,2 минг еврогача жарима солинади, тўлашдан бош тортган тақдирда эса 4 ойлик қамоқ жазоси тайинланади.

106 ёшли хитойлик эркак мамлакатда коронавирусга қарши эмланган энг кекса одамга айланди. Эмлаш кампанияси давомида хитойлик шифокорлар 60 ёшдан ошган 500 миллиондан ортиқ одамни эмлашди.


Keywords: Хориж,
Up