Weather
Нур-Султан +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда доллар курси иккинчи кун кетма-кет ўсмоқда

30 November 2021 11:45

ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КASЕ) савдолар якунларига кўра тенгенинг долларга нисбатан курси бироз ошди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Савдо маълумотларига кўра, 29 ноябр оқшомига нисбатан доллар курси 0,16 тийинга ошган.

AҚШ долларининг ўртача курси 433,88 тенгени ташкил қилди.

Миллий банкнинг 30 ноябрдаги расмий курси 1 доллар учун 433,74 тенгени ташкил этади.

Kurs.kz хабарига кўра, бугун Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 434,75 тенгега сотилмоқда, сотиб олиш эса 436,40 тенгега баҳоланмоқда.

Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 434,82 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш нархи - 436,12 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова


Up