今日天气
阿斯塔纳 +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ЖССТ: CОVID-19 вакциналари Европада 470 мингга яқин инсон ҳаётини сақлаб қолди

8 十二月 2021 11:33

NUR-SULTAN. Кazinform - Европа минтақасидаги ҳар ўн кишидан бири шу ҳафта охиригача коронавирус билан касалланади. Эпидемик вазиятнинг ривожланиши учун бундай ноқулай прогнозни ЖССТ экспертлари келтирмоқда. Лекин яхши янгилик ҳам бор. Ўтган йилнинг декабридан ноябригача амалдаги CОVID-19 вакциналари бутун қитъада камида 469 000 кишининг ҳаётини сақлаб қолди. ЖССТ Европа бюроси директори Ханс Клюге тадқиқот натижалари ҳақида гапирди, дея хабар беради Кazinform Еuronewsга таяниб.

ЖССТ Европа бюроси директори Ханс Клюге европаликларга бустер дозаларни фаол жорий этиш, ниқоблардан фойдаланиш ва биноларни вентиляция қилишни тавсия қилди. Мутахассиснинг фикрича, коронавирус билан касалланишнинг энг юқори кўрсаткичлари ҳозирда 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган ёш гуруҳида кузатилмоқда. Клюге Европа етакчиларини таълим жараёни хавфсизлигини таъминлашга чақирди.

«Мактаблардаги санитария муҳофазасига амал қилиш керак. Ёш болаларни эмлаш нафақат уларнинг коронавирус инфекциясини юқтиришдаги ролини пасайтиради, балки болаларнинг ўзларини узоқ давом этадиган ковид ёки кўп тизимли яллиғланиш синдроми деб аталадиган курснинг оғирлигидан ҳимоя қилади», - деди ЖССТ Европа бюроси директори Ханс Клюге.

Шу билан бирга, у Европа давлатлари расмийлари мажбурий эмлашни жорий этишга мурожаат қилмаслиги керак деган фикрни билдирди.

Энди Европада «дельта» варианти доминант бўлиб қолмоқда. Aммо ҳар куни «омикрон» штамми билан касалланиш ҳолатлари сони ортиб бормоқда. Олти ярим мингга яқин одам уни юқтирган.

У ҳақидаги маълумотлар ҳали ҳам дастлабки босқичда ва вакциналар, диагностика ва даволаш воситалари қанчалик самарали эканлигини тушуниш керак.


回到顶部