今日天气
阿斯塔纳 +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонга  АҚШдан 3 млн доза Moderna вакцинаси келтирилди

31 七月 2021 10:07

TASHKENТ. UzA - Kazinform - CОVАХ дастури доирасида Ўзбекистонга AҚШдан коронавирусга қарши 3 миллион 60 доза Moderna вакцинаси келтирилди. Бу ҳақда хабар беради Kazinform UzAга асосланиб.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, АҚШнинг Алабама штатидан олиб келинган Moderna вакцинасининг 3 миллион 60 дозаси Ўзбекистонга гуманитар ёрдам тариқасида берилган.

Вакцина АҚШда ишлатиладиган учта асосий вакциналардан биридир. Шунингдек, АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказлари (CDC) маълумотларига кўра, Moderna вакцинаси COVID-19 инфекциясини йўқ қилишда 94 фоиздан кўпроқ самарали.

ЖССТ экспертлар гуруҳи вакцина вирусга қарши 94,1 фоиз самарали эканлигини айтиб, уни 18 ёшдан ошган барча аҳолига тавсия қилган. Бу вакцинани оддий музлатгичда ҳам сақлаш мумкин. Вакцинанинг икки дозасини 28 кунлик интервал билан қабул қилган одам бутунлай тузалиб кетади.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда вакциналарнинг умумий захираси 12 миллион 580 минг 60 дозани ташкил этди.

Шу жумладан: 370 минг доза Спутник V,

710 минг доза AstraZeneca,

8,5 миллион доза ZF-UZ-VAC2001,

3 миллион 60 доз Moderna вакцинаси мавжуд.

回到顶部