今日天气
阿斯塔纳 +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасининг биринчи партияси ишлаб чиқарилди

30 七月 2021 16:08

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасининг биринчи партияси ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев «Ўзбекистон 24» телеканалига маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Спутник V» вакцинасининг биринчи партияси ишлаб чиқарилди. Сифатини текшириш учун Россиядаги Н.Ф. Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий марказига юборилган. Бу зарур процедура, у ҳамма жойда амалга оширилади. Энди биз текширув натижасини кутмоқдамиз, шундан кейин республикамизда тўлиқ ишлаб чиқаришни амалга ошириш мумкин бўлади»,- деди Б.Юсупалиев.

Унинг таъкидлашича, вакцина Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги Жўрабек лабораториес фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Биринчи босқичда вакцина Россиядан етказиб берилган хомашёдан ишлаб чиқарилган.

«Биринчи босқичда вакцина Россиядан етказиб бериладиган хомашёдан ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Аммо янги лаборатория қурилиши бошланган, шу туфайли ушбу препаратнинг тўлиқ ишлаб чиқариш цикли Ўзбекистонда ташкил этилади», - деди СЕС раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, эмлаш кампанияси Ўзбекистонда 1 апрелдан бошланган эди. Эмлаш учта дори воситасида амалга оширилади: Европанинг AstraZeneca вакцинаси, ZF-UZ-VAC2001 хитой-ўзбек вакцинаси ва Россиянинг «Спутник-v» вакцинаси.

回到顶部