今日天气
阿斯塔纳 +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонда коронавирус юқтириш бўйича антирекорд ўрнатилмоқда

23 七月 2021 15:55

TASHKENT. Kazinform- Сўнгги беш кун ичида Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони рекорд даражага етди, деб хабар беради Kazinform.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига коўра, бир сутка давомида Ўзбекистонда 738 та юқтириш ҳолати қайд этилган.

Бундан ташқари, кунига 450-500 кишига пневмония ташхиси қўйилади.

23 июл ҳолатига кўра 6 мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сони 122 786 кишига етди. Пандемия бошланганидан бери 814 киши коронавирусдан вафот этди

Эслатиб ўтамиз, эпидемиологик вазиятнинг оғирлашиши муносабати билан 28 июндан бошлаб Ўзбекистонда карантин чоралари кучайтирилган. Мамлакат пойтахти ва ҳудудларида касалликнинг барқарор ўсишини ҳисобга олган ҳолда қўшимча covid-марказлари очилди. 17 июл куни Ўзбекистон Коронавирус қарши кураш бўйича махсус республика комиссияси савдо, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш ва таълим соҳасида ишлайдиган 18 ёшдан катта фуқароларни ҳамда ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини эмлашга қарор қилди.

回到顶部