今日天气
阿斯塔纳 +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Йил бошидан буён қозоғистонликларга 1,7 триллион тенгедан  зиёд пенсия тўланди

10 九月 2021 12:55

NUR-SULTAN. Kazinform - 2021 йил январ -август ойларида республика бюджетидан базавий пенсияларни тўлаш учун 547 миллиард тенге, бирдамлик пенсиясини тўлаш учун 1 триллион 236,7 миллиарда тенге йўналтирилди.

Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

2021 йил август ойида республика бюджетидан пенсия тўловлари учун 221,8 милларда тенге, жумладан базавий пенсияларни тўлашт учун 68,1 миллиард тенге, бирдамлик пенсияларини тўлаш учун 153,7 миллиарда тенге ажратилди.

2021 йил 1 сентябр ҳолатига кўра, пенсионерлар сони 2 миллион 235 минг кишини ташкил қилади.

Пенсия тўловларининг ўртача миқдори (базавий пенсияларни ҳисобга олган ҳолда) 2021 йил сентябр ҳолатига 99 857 тенгени ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 июлдан бошлаб давлат базавий пенсия тўлови пенсия тизимидаги тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир олувчига алоҳида тайинланади.

Бунда 1998 йил 1 январдан бошлаб бирдамлик тизимидаги иш стажи, шунингдек, мажбурий пенсия бадалларини (бундан буён матнда - МПБ) тўлаш муддатлари пенсия тизимидаги иш стажига киритилади.

Шундай қилиб, агар пенсия тизимида иш стажи 10 йил ёки ундан кам бўлса, ва умуман бўлмаса, базавий пенсия яшаш минимумининг 54 фоизини ташкил етса, 10 йилдан ортиқ бўлган ҳар бир йил учун унинг миқдори 2 фоизга ошади. Мисол учун, агар сиз 20 йил ишлаган бўлсангиз, базавий пенсия кун кечириш учун зарур миқдорнинг 74 фоизини, 30 йил – кун кечириш учун зарур миқдорнингг 94 фоизини ташкил қилади. Aгар сиз 33 ёки ундан ортиқ йиллик иш тажрибасига эга бўлсангиз, у кун кечириш учун зарур миқдорнинг 100 фоизи доирасида белгиланган.

Aгар МПБ Ягона Пенсия жамғармасига ойига бир неча марта ўтказилса, жамғарма тизимида иштирок этиш муддати - бир ой.

Шундай қилиб, мажбурий пенсия бадаллари қанчалик барқарор ва тўлиқ бўлса, пенсия ёшига етганингизда базавий пенсия нафақалари миқдори шунча кўп бўлади.

Ўз навбатида, ёшга боғлиқ пенсия нафақалари миқдори 1998 йил 1 январ ҳолатидаги иш стажига (камида 6 ойни талаб қилади) ва пенсияга чиқиш даврида олинган ўртача ойлик даромадга боғлиқ.


回到顶部