今日天气
Нур-Султан +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Япониялик олимлар тамаки чекувчиларнинг коронавирус билан касалланиш эҳтимоли 1,5-2 баравар юқори эканлигини аниқлашди

20 一月 2022 12:41

ТОKYO. Kazinform - Япониянинг Халқаро саломатлик миллий тадқиқот маркази тадқиқотчилари сунъий нафас олишни талаб қилувчи янги коронавирус инфекциясининг оғир оқибатлари хавфи тамаки чекувчи эркакларда 1,51 баробар, аёлларда эса 1,94 баравар юқори эканлигини аниқлади. Бу ҳақда Kazinform NHK телеканалига таяниб хабар беради.

Тадқиқотчилар 2021 йилнинг февралигача Японияда касалхонага ётқизилган 20 ёшдан 80 ёшгача бўлган 17,6 мингга яқин касалланганлар ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилишди.

Япониялик мутахассисларнинг фикрига кўра, чекиш юрак ва ўпкага таъсир қилади, шунингдек, сурункали касалликларга олиб келади, шунинг учун чекувчилар инфекциянинг оғир оқибатларига кўпроқ мойил бўлади.


回到顶部