今日天气
Нур-Султан +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Вакциналар ОИТСни келтириб чиқаради ва улар таркибида ўлимга олиб келадиган вируслар бор - фейк

17 一月 2022 16:43

NUR-SULTAN. Kazinform – Интернет тармоқларида коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозаси ОИТСни келтириб чиқаради, иккинчиси ўлимга олиб келадиган жонли вирус билан касаллантиради, учинчиси эса анафилактик шокни келтириб чиқаради, деган хабарлар тарқалмоқда. Бу ҳақиқатга тўғри келмайди, деб хабар беради Kazinform stopfake.kzга таяниб.

Биринчидан, COVID-19 вакциналарида ОИВ вируси борлиги ҳақидаги назария сохтадир ва уни фақат эмлашга қарши бўлганлар қўллаб-қувватлайди. Улар ўз даъволарини тасдиқлаш учун ҳеч қандай далил келтирмайдилар. COVID-19 вакциналарида ОИВ борлиги ҳақидаги баёнотлар аввалроқ америкалик факт-чекерлар томонидан рад этилган эди.

Иккинчидан, Қозоғистонда қўлланиладиган COVID-19 вакциналарида жонли SARS-CoV-2 вируси ёки бошқа жонли патогенлар мавжуд эмас. Мамлакатимизда аденовирус векторлари, мРНК ва инактивацияланган вирусга асосланган препаратлар қўлланилади, яъни улар кўпайиш қобилиятига эга эмас ва шунинг учун танани касаллантириши мумкин эмас. Бунга вакциналарнинг таркибига қараб ишонч ҳосил қилиш мумкин:

Pfizer/BioNTech;

Moderna;

Janssen;

AstraZeneca;

Sputnik V;

Hayat-Vax (Sinopharm);

QazVac;

CoronaVac.

Vero Cell.

关键词: Тиббиёт,
回到顶部