今日天气
阿斯塔纳 +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Туркияда кўнгиллилар TURKOVAC вакцинаси билан эмлана бошлайдилар

15 十月 2021 12:30

ANKARA. ANADOLY – Kazinform - е -Nabiz сайти Туркиянинг CОVID -19 га қарши TURKOVAC вакцинасининг учинчи компонентини жорий этиш учун кўнгиллилардан аризаларни қабул қила бошлади, дея хабар беради Kazinform Anadoly агентлигига таяниб.

Aризалар Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Коджа COVID-19 вакцинасининг икки компонентини олган турк аҳолисини турк олимлари томонидан ишлаб чиқилган TURKOVAC вакцинасининг учинчи компонентини олишга ундаганидан кейин бошланди.

TURKOVACнинг бустер дозасида кўнгилли бўлишни истаганлар, вакцинанинг икки компоненти билан эмланган ёки илгари COVID-19 касаллигига чалинган 18-59 ёшдаги фуқаролар орасидан танланади.

TURKOVAC вакцинасининг учинчи компоненти билан эмланишни истаганлар еnabiz.gov.tr ​​сайтига кириши ва «Aşı Çalışması İçin Gönüllü Ol» (Вакцинани тадқиқ қилишlf кўнгилли бўлиш) тугмачасини танлаши керак.

Вакцинани тадқиқ қилишда иштирок этишнинг барча мезонларига жавоб берадиган номзодлар е-Nabiz сайтида хабардор қилинади.

TURKOVAC вакцинасининг бустер дозаси 41 та тиббий марказда, асосан шаҳар шифохоналарида қўлланилади. Туркиянинг ҳар бир бурчагида яшовчилар кўнгилли бўлишлари мумкин.

Маҳаллий TURKOVAC вакцинасини серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун камида 3 минг кўнгилли жалб қилиниши керак.


回到顶部