今日天气
阿斯塔纳 +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Теннис: Қозоғистонлик Анна Данилина Дубайдаги турнир финалига чиқди

27 十一月 2021 10:24

NUR-SULTAN. Kazinform - Анна Данилина Дубайдаги ITF W 100 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалга чиқди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Турнирнинг биринчи ракеткаси сифатида қайд этилган А.Данилина ва словакиялик Виктория Кузьмова ярим финалда таиландлик Пеангтарн Плипуек ва индонезиялик Алдила Сутджиади билан куч синашди.

Биринчи партияда Таиланд-Индонезия жуфтлиги 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи сетда Данилина ва Кузьмова ҳисобни тенглаштирди - 6: 2. Кейин супер тай-брекда ғалабани қўлга киритди - 10:4.

Финалда Қозоғистон-Словакия жуфтлиги россияликлар Ангелина Габуева – Анастасия Захарова билан бош соврин учун кураш олиб боради. Улар ярим финалда индонезиялик Беатрис Гумуля – тайпейлик Шу-Йинь Сени 7:6 (7:3), 4:6, 10:5 ҳисобида мағлуб этишди.

Аввалроқ, Анна Данилина Дубайдаги турнирнинг ярим финалига чиққани ҳақида хабар берган эдик.


Муаллиф: Елжан Ерали

关键词: Спорт,
回到顶部