今日天气
阿斯塔纳 +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Теннис бўйича Дэвис кубоги: Қозоғистоннинг чорак финалдаги рақиби аниқланди

29 十一月 2021 13:32

МADRID. Kazinform - Теннис бўйича 2021 йилги Дэвис кубогининг чорак финалига чиққан жамоалар аниқланди. Улар орасида Қозоғистон терма жамоаси ҳам бор, деб хабар беради Кazinform Оlympic.kzга таяниб.

Қозоғистон «B» гуруҳида биринчи, Сербия «F» гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади.

Шу тариқа, Қозоғистон – Сербия ўйини 1 декабр куни Нур-Султан вақти билан соат 21:00да бўлиб ўтади.

Сербия дунёда еттинчи ўринни эгаллайди. 2010 йилда турнир ғолиби бўлган, 2013 йилда финалда иштирок этган.

Жамоанинг енг яхши ўйинчиси «Катта дубулға» турнирларининг 20 карра ғолиби Новак Жоковичдир.

Чорак финалдаги бошқа учрашувлар:

29 ноябр. Хорватия - Италия

30 ноябр. Буюк Британия - Германия

2 декабр. Россия - Швеция

关键词: Спорт,
回到顶部