今日天气
阿斯塔纳 +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

«Спутник V» билан эмланган ва  касалланган россияликларнинг 80 фоизга яқини сертификатни сотиб олган - Гамалея маркази раҳбари

25 十月 2021 09:41

MOSKVA. TASS - Kazinform - «Спутник V» билан коронавирусга қарши эмланганини айтган, лекин айни пайтда янги коронавирус инфекцияси билан оғир шаклда касалланган фуқароларнинг 80 фоизга яқини эмлаш сертификатини сотиб олган. Бу фикрни Н.Ф.Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот марказининг директори Aлександр Гинцбург билдирди, дея хабар беради Kazinform TASSга таяниб.

«Aгар «Спутник V« билан коронавирусга қарши эмланганлар оғир касал бўлиб қолса, маълумотлар шуни кўрсатадики, булар, афсуски, сотиб олинган сертификатлар, сохта сертификатлардан фойдаланган одамлардир. Уларнинг 80 фоизи сотиб олганлардир «, - деди у.

Гинцбургнинг тушунтиришича, одам «Спутник V» билан эмланганми ёки йўқми, дори маркерлари борлигини махсус таҳлил ёрдамида текшириш мумкин: «Биз одамларда 80 фоиз ҳолларда бу маркерлар етишмаслигини кўрамиз».

Олим, шунингдек, бугунги кунда мавжуд бўлган эмлаш сертификатларини сотиб олиш ҳоллари, аслида содир бўлаётган нарсаларнинг бир қисми эканлигини айтди.

«Одамлар пул сарфлашади, кейин касал бўлиб, ўз пуллари учун ўлишади. Улар ўзларини алдайдилар. Уларнинг ғояларида психологик ўзгаришлар бўлганга ўхшайди. Улар ҳақиқатан ҳам эмланган деб ўйлашади, ҳар қандай карантин чекловларини юмшатадилар. Уларнинг хулқ-атвори ўзгариши натижасида эса касаллик хавфи кескин ортади. Бундан ташқари, улар бошқаларни ўлим хавфига дучор қилишади «, - дея хулоса қилди у.


回到顶部