今日天气
Нур-Султан +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Россияда COVID-19ни юқтирганлар сони ортди

25 五月 2022 19:11

MOSKVA. Kazinform – Охирги бир сутка ичида Россияда 4580 кишида коронавирус аниқланди. Бунгача, 20 майдан буён коронавирус билан касалланганлар сони барқарор камайиб бораётган эди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Инфекцияга қарши кураш бўйича федерал тезкор штаб маълумотларига кўра, пандемия даврида мамлакатда 18 305 973 та юқтириш ҳолати қайд этилган. Касалланганлар сонининг кунлик ўсиши 0,03% дан камроқни ташкил этган эди.

Шу билан бирга, коронавирус билан касалхонага ётқизилганлар сони ортган. 25 май ҳолатига кўра, кунлик ўсиш 2 503 кишини, бир кун аввал эса 2446 кишини ташкил қилган. Сўнгги 10 кун ичида касалхонага ётқизилганлар сони ўртача 1791 нафарни ташкил этган.

Охирги 24 соат ичида коронавирусдан тузалганлар сони 6 705 нафарни ташкил этди, касалланганлар умумий сонининг 96,7 фоизини ташкил қилди.

Шунингдек, Россияда бир кунда 93 нафар инфекциядан ўлим ҳолати қайд этилган. Вафот этганларнинг умумий сони 378 609 нафарни ташкил қилди. Бир кун аввал 90 нафар ўлим қайд этилган эди.

关键词: Тиббиёт, Хориж,
回到顶部