今日天气
Нур-Султан +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Омикрон штамми: вируснинг янги варианти бутун дунё бўйлаб қандай тарқалмоқда

11 一月 2022 20:08

NUR-SULTAN. Kazinform – COVID-19 дунё бўйлаб тарқалишда давом этмоқда: деярли 200 та давлатда 300 млндан ортиқ тасдиқланган коронавирус ҳолатлари ва 5 млндан ортиқ ўлим ҳолатлари қайд этилган. Мутахассислар сўнгги икки ҳафта ичида касаллик ҳолатларининг кескин ўсишини «омикрон» штаммини юқтиришнинг юқори даражаси билан боғлашмоқда, деб хабар беради Kazinform.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра , дунёда 310 миллиондан ортиқ коронавирус инфекцияси қайд этилган. 20 кун ичида касалланганлар сони 276 миллиондан 310 миллионга кўпайди. 2021 йил 22 декабрда ЖССТ маълумотларига кўра, бир кунда 500 минг янги ҳолат қайд этилган. Бундай ўсиш суръати билан 20 кун давомида ҳолатлар сони атиги 10 миллионга кўпайиши керак эди, аммо 20 кун ичида ўсиш 34 миллион ҳолатни ташкил этди.

Мутахассислар кескин ўсишни кўплаб мамлакатларда «омикрон» штаммининг тарқалиш тезлигининг юқорилиги билан боғлашади.

АҚШда, Ҳиндистонда ва Бразилияда энг кўп тасдиқланган ҳолатлар қайд этилган, ундан кейин Буюк Британия, Франция ва Россия эгаламоқда.

关键词: Хориж,
回到顶部