今日天气
阿斯塔纳 +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Президенти билан телефон орқали сўзлашди

24 七月 2021 17:26

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Kazinform Elbasy.kzга асосланиб хабар беради.

Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан самимий муборакбод этиб, унга саломатлик, фаровонлик ва қардош Ўзбекистон халқи фаровонлиги йўлидаги фаол ижодий фаолиятда янги муваффақиятлар тилади.

Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Ўзбекистон раҳбарининг икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини изчил мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссасини алоҳида таъкидлади.

Суҳбат якунида суҳбатдошлар мамнуният билан Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлигининг юқори даражаси ва уни мамлакатларимиз халқлари манфаатлари йўлида янада ривожлантиришнинг кенг истиқболларини таъкидладилар.

回到顶部