今日天气
Нур-Султан +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Нур-Султанда ревакцинация жараёни қандай кетмоқда

21 一月 2022 16:27

NUR-SULTAN. Kazinform – Пойтахтда ревакцинация ишлари қандай кетмоқда? Остоналиклар эмлаш ва ревакцинация учун келишяптими? Шу ва бошқа саволларга Нур-Султан шаҳридаги №2 поликлиниканинг даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари Майра Ахметова жавоб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Сўнгги 2 ой давомида поликлиникамизда Pfizer вакцинаси билан эмлаш фаол кетмоқда. Унинг олувчилари - ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли оналардир. Икки ҳафта олдин янги фармон чиқарилди, унга кўра Pfizer вакцинасин 60 ёшдан ошган қариялар олишлари ҳам мумкин. Умуман олганда, эмлаш ва ревакцинация жараёни қизғин давом этмоқда. Вакцина миқдори етарли. Ҳозир бизда Спутник лайт, QazVac, Sinofarm вакциналари мавжуд. Вакцина олувчилар кўпинча маҳаллий ва Хитой вакциналарини танлайдилар. Яқинда поликлиникамизда таълим, соғлиқни сақлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларини эмлаш якунланди», - деди Майра Ахметова.




Унга кўра, бугунги кунда ревакцинация бошланганидан бери поликлиникада 2000 дан ортиқ киши эмланган.




«Агар бу биринчи вакцина бўлса, биз ташриф буюрувчиларга QazVac ва Sinofarmни таклиф қиламиз. Ва ревакцинация учун Спутник лайтни олишни тавсия этамиз. Ростини айтсам, бошида ўсмирлар ва ҳомиладор аёлларни эмлаш жараёни жуда секин эди. Чунки кўп одамлар хавотирда ва қўрқувда эди. Вақт ўтиши билан ва аҳолининг хабардорлиги туфайли вазият яхшиланди. Ҳозир фаоллик бор. Болалар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар ўзлари келишади. Мутахассисларимиз ҳар бир вакцина олувчини текшириб, тегишли маслаҳатлар беради», - деди у.














Муаллиф: Али Ибраев

回到顶部