今日天气
Нур-Султан +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Лондонда хорижлик экспертлар Қозоғистондаги воқеаларни муҳокама қилишди

17 一月 2022 11:59

LONDON. Кazinform - Осиё ишлари бўйича Британ Қироллик жамиятида (Royal Society for Asian Affairs, RSAA) январ ойида Қозоғистонда содир бўлган фожиали воқеалар муҳокама қилинди. Воқеаларнинг оқибатлари, мамлакатни тиклаш ва ривожлантиришга қаратилган режалар ҳам муҳокама мавзусига айланди. Тадбир Тhе Охus Society for Cеntral Аsian Аffairs (АҚШ) томонидан қўллаб-қувватланди. Унга таниқли тарихчи, жаҳон бестселлерлари муаллифи, Оксфорд университети профессори Питер Франкопан раислик қилди.

Қозоғистоннинг Буюк Британиядаги Элчиси Ерлан Идрисов воқеалар хронологиясини келтирар экан, иштирокчиларга мамлакатнинг турли ҳудудларида тинч йўл билан бошланган намойишлар кейинчалик бандитлар, қароқчилар ва қуролланган террорчилар томонидан «давом эттирилгани»ни эслатди.

Шунингдек, у мамлакатда вазият барқарорлашгани, КХШТ тинчликпарвар контингентини Қозоғистондан босқичма-босқич олиб чиқиш 13 январда бошлангани ва яқин кунларда якунланишини айтди.

Е.Идрисов Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев январ воқеаларини ҳал қилишда бир вақтнинг ўзида икки хил ёндашувни қўллаганини таъкидлади.





«Биринчидан, расмийлар намойишчилар билан тинч ва самимий мулоқотга киришдилар. «Халқ овозига қулоқ солувчи давлат» тамойиллари асосида мутасаддилар намойишчилар билан учрашди. Улар билан мулоқот ўрнатиш учун махсус Ҳукумат комиссияси тузилиб, намойишчиларнинг асосий талаблари қондирилди. Иккинчидан, тинч митингларни тўхтатиб, қотиллик содир этган, тартибсизликлар келтириб чиқарган, мамлакат конституциявий тузумига путур етказишга уринган қуролли террорчиларга қарши кескин ва муросасиз курашни кучайтирди», - деди Элчи.

.

Қозоғистон дипломати 11 январ куни Қозоғистон Парламенти Мажилисида сўзлаган нутқида Давлат раҳбари томонидан мамлакатдаги мураккаб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, аҳоли даромадларини ошириш ва сиёсий ислоҳотларни янада амалга ошириш бўйича аниқ вазифалар қўйилганини таъкидлади.

Тадбир давомида очиқ ва самимий фикр алмашилди.

Сўзга чиққанлар ва йиғилганлар Қозоғистондаги сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий вазият, мамлакатда январ фожиасининг сабаб ва оқибатлари ҳақида ўткир саволлар билан мурожаат қилишди.

Қозоғистонни «Тhе Guardian», «Тhе Economist» ва «Тhе Independent» нашрларида ёритувчи таниқли журналист Жоанна Лиллисга кўра, Алматидаги вайронага айланган бинолар қуролли жиноятчиларни мувофиқлаштириш ва ташкилотчилик даражасини акс эттиради.

Шунингдек, у ҳодисанинг давлат тўнтаришига уриниш бўлганига оид баъзи далиллар борлигини таъкидлади.

«Энди расмийлар бу қилмиш ортида ким турибди, деган саволга жавоб бериши керак.

«Чатам Ҳоус» Қироллик халқаро алоқалар институти тадқиқотчиси, «PRISM Political Risk Management» компанияси бошқарувчи директори Кейт Маллинсон мамлакат раҳбариятининг Қозоғистонда жиддий ўзгаришлар қилиши, жумладан, давлат органларига ислоҳот излаётган минглаб ўқимишли қозоғистонликлар келиши зарурлигини таъкидлади.





У, шунингдек, Қозоғистон 30 йил давомида муваффақиятли амалга оширилаётган, жаҳон ҳамжамиятининг КХШТ контингентини киритиш борасидаги хавотирларига қарамай, муваффақиятли кўп векторли сиёсатини давом эттиришига умид билдирди.

Мунозарада Халқаро миграция ташкилоти вакили Алимана Жанмуқанова ва Жорж Вашингтон университети докторанти Раушан Жандаевалар ҳам иштирок этди.

Улар Қозоғистон расмийларини январ фожиасининг дастлабки босқичида тинч намойишларга сабаб бўлган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш учун барча имкониятларни ишга солишга чақирди.














回到顶部