今日天气
Нур-Султан +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

ҚР Бош вазири тадбиркорлик субъектлари учун карантин чекловларини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди

25 一月 2022 09:49

NUR-SULTAN. Кazinform - Мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни янада кузатиб бориш зарур. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳудудларда ҳамон коронавирус инфекцияси кўпаймоқда. Туркистондан бошқа барча вилоятлар «қизил» зонада. Вируснинг энг кўп тарқалгани Ақмола, Қарағанди, Павлодар вилоятлари ва пойтахтда қайд этилган. Эпидемиологик вазиятни янада назорат қилиш зарур», — деди Бош вазир.

Алихон Смаилов, шунингдек, Коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси «Атамекен» палатаси билан биргаликда Президентнинг тадбиркорлик субъектлари учун карантин чекловларини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги топшириғини инобатга олган ҳолда тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиши кераклигини таъкидлади.

«Биз бизнесга аралашмасдан муаммоларни биргаликда ҳал қилишимиз керак. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳокимликлар эмлаш ва ревакцинация ишларини фаоллаштириши керак», — дея Бош вазир умумий назоратни ўринбосари Ерали Тоғжановга топширди.

Муаллиф: Марлан Жиембай


回到顶部