今日天气
Нур-Султан +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

ҚР Бош вазири  Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси  билан телефон орқали мулоқот қилди

27 一月 2022 08:20

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.

CОVID-19 тарқалишига қарши курашиш ва пандемиянинг икки давлат иқтисодиёти учун салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича биргаликдаги чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди. 2021 йилнинг 11 ойи якунларига кўра, Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 30 фоизга ўсиб, 21,8 миллиард долларга етди. Товар айирбошлаш ҳажми пандемиядан олдинги 2019 йилга нисбатан 21 фоизга ошди.

关键词: ҚР Бош вазири,
回到顶部