今日天气
阿斯塔纳 +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонликларнинг 40 фоизга яқини онлайн рўйхатга олишда қатнашди

18 十月 2021 17:32

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонликларнинг 39,6 фоизи онлайн рўйхатга олиш саволларига жавоб берди. Бу ҳақда ҚР Миллий статистика бюроси бошлиғи Нурболат Aйдапкелов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«16 октябрдан бошлаб Интернетда аҳолини рўйхатга олиш саволларига жавоб бериш функцияси тўхтатилди. 45 кун ичида аҳолининг 40 фоизга яқини (39,6 фоизи ёки 7527458 киши) рўйхатга олишнинг бу усулини танлади. Бизнинг интервьюерларимиз эса 3 миллион 792 мингдан ортиқ одам билан суҳбатлашди. Шундай қилиб, рўйхатга олишдан ўтганларнинг улуши 60 фоизга етди «, - деди бюро раҳбари.

Онлайн рўйхатга олишдан ўтмаганлар 30 октабргача уйдан интервьюерлар ёрдамида тадбирда иштирок этишлари керак бўлади.

Интернет орқали рўйхатдан ўтганлар интервьюерларга тегишли хабарни кўрсатишлари керак. Улар билан қайта суҳбат ўтказилмайди.

Интервьюерларда кўк шарф ва рўйхатга олиш логотипи туширилган сумка, планшет ва уларнинг рўйхатга олиш ходими эканлигини тасдиқловчи гувоҳнома бўлади.

Гувоҳномадаги рўйхатдан ўтиш рақамидан фойдаланиб, sanaq.gov.kz сайтида суҳбатдош ҳақидаги маълумотларни текшириш мумкин.

Шу билан бир қаторда, 1446 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин. Call-марказ 24 соат ишлайди.

«Aҳолини рўйхатга олиш мамлакатимиз учун жуда муҳим воқеа. Шунинг учун ҳаммамиз бир бутун бўлиб биргаликда ишлашимиз керак. Унутмайлик, интервьюерлар ҳам мамлакат фуқаролари. Уларнинг ишини қадрлашингизни, ҳурмат қилишингизни ва тушунишингизни сўраймиз «, - деди Нурболат Aйдапкелов.

Эслатиб ўтамиз, рўйхатга олишнинг асосий босқичидан сўнг, 1-7 ноябр кунлари рўйхатга олиш методологиясига мувофиқ назорат ташрифи ўтказилади.

Бу даврда респондентларнинг қарийб 10 фоизи қамраб олинади.

回到顶部