今日天气
阿斯塔纳 +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда йил бошидан буён ногиронлар ва боқувчисидан маҳрум бўлганганларга 260 миллиард тенге нафақа тўланди

13 九月 2021 11:40

NUR-SULTAN. Kazinform - Йил бошидан буён қозоғистонликларга ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик учун нафақа кўринишида 260 миллиард тенгедан зиёд маблағ тўланган, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Aгентлик маълумотларига кўра, 2021 йил январ-август ойларида ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаларини тўлашга республика бюджетидан 206,6 миллиард, боқувчисидан маҳрум бўлганларга 54,3 миллиард тенге йўналтирилган.

2021 йил август ойида ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаларини тўлаш учун республика бюджетидан 26,1 миллиард тенге, боқувчисидан маҳрум бўлганларга давлат ижтимоий нафақаларини тўлашга 6,5 ​​миллиард теңге сарфланди.

1 сентябр ҳолатига ногиронлиги учун давлат ижтимоий нафақасини олувчилар - 528,6 минг киши, боқувчисидан маҳрум бўлганлар - 160 минг киши.

«Ногиронлиги ва боқувчисидан маҳрум бўлган тақдирда бериладиган давлат ижтимоий нафақалари миқдори ногиронлик гуруҳига ва сабабига, вафот этган (ҳалок бўлган) боқувчисининг қарамоғидаги шахслар сонига, шунингдек тегишли молиявий йил учун «Республика бюджети тўғрисида»ги қонунида белгиланган яшаш минимумига боғлиқ, - дейилади баёнотда.

Вазирлик маълумотларига кўра, 1 сентябр ҳолатига кўра, ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаларининг ўртача миқдори 49 375 тенге, боқувчисидан маҳрум бўлган тақдирда, давлат ижтимоий нафақаларининг ўртача миқдори 40 543 тенгени ташкил қилади.

回到顶部