今日天气
Нур-Султан +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда Улуғ Ватан уруши фахрийлари пуллик йўлларда бепул юришади

25 五月 2022 21:07

NUR-SULTAN. Kazinform – Пуллик йўлларда бепул ҳаракатланиш нормаси Улуғ Ватан уруши фахрийлари ва куч ишлатар идоралар ходимлари рўйхатидан ўтган автомобилларга нисбатан қўлланилади. Бу ҳақда Парламент депутати Альберт Рау транспорт масалалари тўғрисидаги қонун лойиҳасини шарҳлар экан, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Пуллик йўлларда бепул ҳаракатланиш нормаси Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва куч ишлатар идоралар ходимлари учун рўйхатдан ўтган автомобилларга нисбатан қўлланилади. Афсуски, бизда кўп фахрийлар қолмади, биз фахрийларга тенглаштирилганлар тоифасини ҳам кўриб чиқяпмиз. Ҳозир ҳисоб-китоблар олиб борилмоқда», - дея аниқлик киритди Альберт Рау.

Аввалроқ «Транспорт масалалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси парламентда биринчи ўқишда маъқуллангани хабар қилинганди.

Жумладан, қонун лойиҳасида ижтимоий аҳамиятга эга, шунингдек, шаҳар (қишлоқ), шаҳар атрофи мунтазам транспортида «Алтын алқа», «Күміс алқа» медаллари билан тақдирланган, «Батыр ана» унвони берилган, І ва ІІ даражали «Ана даңқы» ордени билан тақдирланган кўп болали оналарнинг, биринчи гуруҳ ногиронларининг бепул саёҳат қилиш ҳуқуқи кўзланган.


Муаллиф: Ақбота Кузекбай


回到顶部