今日天气
Нур-Султан +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда сув хўжалиги мутахассисларини тайёрлаш жараёнига энг янги технологиялар киритилади

27 五月 2022 20:31

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда сув хўжалиги соҳасида кадрлар тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқади. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«М.Дулатий номидаги Тараз вилоят университети қошидаги Сув хўжалиги ва атроф-муҳитни бошқариш институтининг бакалавриат ва магистратура йўналишлари доирасида қуйидаги таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш амалга оширилади: «Гидротехника қурилиши ва иншоотлари», «Гидромелиорация», «Аҳоли пунктларини сув билан таъминлаш ва канализация», «Сув ресурсларини бошқариш», «Мелиорация ва суғориладиган деҳқончилик» ва докторантура доирасида – «Гидротехника қурилиши ва иншоотлари», – деди Алихан Смаилов депутатлик сўровига жавобан.

У жорий йилда институт негизида «Академик малака ошириш маркази» очилганини эслади.

«Институтнинг асосий вазифаси илмий ташкилотлар, шунингдек, халқаро таълим муассасалари билан сув хўжалиги соҳасидаги энг янги технологияларни ўрганиш ва уларни ўқув жараёнига интеграция қилиш бўйича ҳамкорлик қилишдан иборат.

Хусусан, Небраска (АҚШ) университети билан ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, у билан қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш технологиялари ишлаб чиқилмоқда.

Тақдим этилган технологиялар билан танишиб, Қозоғистон шароитида улардан фойдаланиш имкониятларини илмий ташкилотлар билан муҳокама қилгандан сўнг тегишли ўқув дастурлари учун модуллар ишлаб чиқилади», – дея хулоса қилди вазир.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

回到顶部