今日天气
Нур-Султан +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда стелс-омикрон штамми аниқланди

13 五月 2022 22:18

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирус инфекцияси штаммлари тарқалишини кузатишда давом этмоқда. Жорий йилнинг апрел ойида ўтказилган ПЗР скрининги натижасида коронавирус инфекцияси штаммларининг турли вариантлари циркуляцияси аниқланди, деб хабар беради Kazinform коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram каналига таяниб.

«Барча ҳудудларда BA.1 омикрон-штамми - 98,6%, шу жумладан 12 ҳудуда BA.2 стелс-омикрон - 36,7% аниқланди. Бундан ташқари, B.1.617-like дельта-штамми ва ўрганилган намуналар сонининг 1,4% ни ташкил қилади. ПЗР скрининг натижаларини тасдиқлаш учун тўлиқ геномик секвенция ўтказилади, бу ойнинг охиригача якунланади»,- дейилади хабарда.

Вазирлик эпидемиологик вазият барқарорлашганидан қатъи назар, коронавирус инфекциясига қарши ўз вақтида вакцинация, ревакцинация қилишни қатъий тавсия қилади.

«6 ой ёки ундан кўпроқ вақт олдин эмлаш курсини олган шахслар қайта ревакцинациядан ўтадилар. Ҳозирги вақтда Қозоғистонда аҳоли учун КВИ га қарши вакцинация ва ревакцинация учун учта турдаги вакциналар (Pfizer, Sinopharm ва «QazVac») мавжуд, улардан иккитаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган»,- дейилади хабарда.

Бугунги кунда Қозоғистонда вакцинанинг икки компоненти билан 9 259 182 киши эмланди. Ревакцинациядан – 4 137 805 киши ўтди.

Охирги суткада мамлакатда COVID-19 касаллигининг 11 та янги ҳолати аниқланди.

回到顶部