今日天气
阿斯塔纳 +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Коронавирусдан даволанаётган 458 киши оғир аҳволда

15 六月 2021 09:23

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 15 июн ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясидан 21204 киши даволанмоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Айни пайтда даволанаётганларнинг 20 109 нафарида тест натижалари мусбат бўлган, 1095 нафарида эса коронавирус аниқланмаган, аммо улардаги ушбу касалликнинг барча белгилари бор.

6655 бемор касалхонада ва 14 549 бемор амбулатория шароитида даволанмоқда.

• 458 киши оғир аҳволда,

• 110 беморнинг аҳволи жуда оғир,

• 69 бемор сунъий нафас олиш аппаратига уланган.

回到顶部