今日天气
阿斯塔纳 +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қирғизистонда бўлиб ўтган парламент сайловларининг дастлабки натижалари эълон қилинди

29 十一月 2021 09:09

BISHKEK. КAZINFORM - Қирғизистонда бўлиб ўтган парламент сайловларининг дастлабки натижалари Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси сайтида эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform Kabar агентлигига таяниб.

Aйни пайтда 2494 та автоматик ҳисоблаш қутисининг 2247 тасидан маълумотлар олинди, бу 90,10% ни ташкил этади. Дастлабки маълумотларга кўра, сайловга 3 миллион 703 минг 420 нафар сайловчидан 1 миллион 182 минг 291 нафари ёки 31,92 фоизи келган.

Қирғизистонда парламент сайловлари аралаш тизимда ўтди. Жогорку Кенешга 54 нафар депутат пропорционал тизимга мувофиқ ягона сайлов округи бўйича (сиёсий партиялар номзодларининг очиқ рўйхати бўйича), 36 нафар депутат эса бир мандатли сайлов округлари бўйича мажоритар тизим бўйича сайланади.

Парламентга кириш учун партиялар камида 5 фоиз овоз олиши керак.

Ягона сайлов округи бўйича дастлабки маълумотлар Aвтомат ҳисоблагиш қутилардан олинган:

№1 Aта-Мекен - 3,48%

№2 «Бутун Қирғизистан» - 6,74%

№3 Aльянс - 8,23%

№4 Легалайз - 0,62%

№5 «Иман нуру» - 6,01%

№6 «Кучтуу регион» - 0,62%

№7 «Багит» - 0,95%

№8 Интимак - 10,81%

№9 «Ишеним» - 13,50%

№10 Азаттик - 4,01%

№11 «Мекенчил Эл» - 1,54%

№12 «Қирғизистон жашилдар партияси» - 0,41%

№13 «Жашасин Қирғизистон» - 0,44%

№14 Социал-демократи - 3,21%

№15 Aруузат-Эл Куту - 0,46%

№16 «Патриотическая Партия Единения Киргизстана» - 0,96%

№17 «Улуттар Биримдиги» - 2,48%

№18 «Эл Умуту» - 4,46%

№19 Ордо - 0,46%

№20 Улуу-Журт - 0,71%

№21 Aта-Журт Қирғизистон - 16,86%

Ҳаммага қарши - 2,17%.

Қирғизистонда Жогорку Кенеш депутатлари сайлови бошлангани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Сайловда жами 21 партия иштирок этди.

回到顶部