今日天气
阿斯塔纳 +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Гиннеснинг рекордлар китоби дунёдаги энг бўйи узун аёлни рўйхатга олди

14 十月 2021 12:32

NUR-SULTAN. Kazinform – Гиннеснинг рекордлар китоби дунёдаги энг бўйи узун аёлни рўйхатга олди, деб хабар беради Kazinform CNNга таяниб.

24 ёшли туркиялик Румайса Гелги дунёдаги энг бўйи узун аёл сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Айни пайтда унинг бўйи 215,16 см ни ташкил этади.

Қизнинг бўйини ғайритабиий равишда ўсиши Уавер синдроми деб номланувчи кам учрайдиган ирсий касаллик билан боғлиқ. Шу боис у ногиронлар аравачасида ҳаракатланишга мажбур. Шунга қарамай, Гелги махсус восита ёрдамида қисқа сайрларга чиқиб туради.

Гелги унинг рекордчи сифатида қайд этилиши кам сонли касалликлар муаммосига жамоатчилик эътиборини қаратилишига ёрдам беришидан умидвор.

«Ўз потенциалингизни билинг ва бор кучингиз билан ҳаракат қилинг шунда ҳар қандай камчиликни устунликка айлантиришингиз мумкин», - дейди Гелги.

关键词: Хориж,
回到顶部