今日天气
阿斯塔纳 +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Европа парламенти Марказий Осиё давлатлари мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан махсус баёнот берди

30 十一月 2021 17:08

BRUSSELS. Kazinform - Душанба куни Европарламентнинг Марказий Осиё давлатлари ва Мўғулистон билан алоқалар бўйича делегацияси раҳбари, Европа парламентининг Италиядан сайланган депутати Фульвио Мартушелло Марказий Осиёнинг бешта давлати мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан махсус баёнот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Марказий Осиёнинг барча беш республикаси, яъни Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлаётганимдан жуда мамнунман.

Мен ушбу мамлакатларда қонунчилик, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тизимларни ўзгартириш ва мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган салмоқли саъй-ҳаракатларни юксак қадрлайман. Бу Марказий Осиёни Европа учун муҳим ва ишончли ҳамкорга айлантирди.

Биргаликда биз нафақат мавжуд вазиятдан келиб чиққан муаммоларни енгиб чиқамиз, балки иқтисодий ўсишга, иқлим ўзгаришига ва инновацияларга эришишга қаратилган улкан ислоҳотларда ҳам бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз.

Шу нуқтаи назардан, мен Марказий Осиё давлатларига ушбу йўлни давом эттиришда самимий қўллаб-қувватлашимни билдирмоқчиман.

Европарламентнинг Марказий Осиё бўйича делегацияси раиси сифатида мен аллақачон ривожланиб бораётган минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳар қандай икки томонлама келишмовчиликларни ҳал қилиш учун зўравонликни тизимли равишда рад этиш бўйича барча чораларни кўриш муҳимлигини таъкидлайман.

Шу муносабат билан Марказий Осиё давлатларини ўзаро ишонч муҳити мустаҳкамлангани ва сўнгги йилларда эришилган салмоқли ютуқлар билан табриклайман.

Парламент ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга ва бизнинг демократик давлатларимиз бу ютуқлардан ва одамларнинг тинчликка бўлган интилишларини қондиришдаги муваффақиятлардан баҳраманд бўлади», - дейилади баёнотда.

回到顶部