今日天气
Нур-Султан +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Германияда янги федерал канцлер сайланди

8 十二月 2021 16:43

NUR-SULTAN. Kazinform – Германияда янги федерал канцлер этиб Олаф Шольц сайланди, деб хабар беради Kazinform dw.com сайтига таяниб.

Социал-демократик партияга мансуб сиёсатчини Бундестагнинг 395 депутати ёқлаб овоз берган. Олаф Шольц (Olaf Scholz) Германия Федератив Республикасининг тўққизинчи канцлери этиб сайланди.

Сиёсатчи 1958 йилда Оснабрюк шаҳрида туғилган, ҳуқуқшунослик бўйича таҳсил олган, муқобил ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳуқуқшунос бўлиб ишлаган.

Шольц икки марта - 1998-2001 ва 2002-2011 йилларда Бундестаг депутати бўлган.

2007-2009 йилларда Германия Федератив Республикаси ҳукуматида меҳнат вазири, 2011-2018 йилларда Гамбургнинг биринчи бургомистри бўлган, 2018 йил март ойидан Германия Федератив Республикаси Молия вазирлигини бошқарган ва бир вақтнинг ўзида вице-канцлер лавозимида ишлаган.


关键词: Хориж, Европа,
回到顶部