今日天气
Нур-Султан +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Россияда коронавируснинг «омикрон» штамми аниқланди

8 十二月 2021 09:31

МОSKVA. ТASS - Кazinform - Россияда бир суткада коронавирусга чалинганлар сони 31 096 нафарга ошди, бу кўрсаткич 14 октябрдан бери биринчи марта 32 мингдан кам бўлди, деб хабар беради Kazinform ТASSга таяниб.

Нисбатан янги ҳолатларнинг ўсиш суръати 0,32% ни ташкил қилади. Хусусан, Санкт-Петербургда- 2381 та, Москва вилоятида - 2208 та, Красноярск ва Самара вилоятларида - 781 тадан ва Воронеж вилоятида - 717 та инфексия ҳолати қайд этилган.

Aйни пайтда 1 016 110 киши даволанмоқда.

Бир кунда вафот этганлар сони 1182 тага ошиб, 283 644 тага етди. Бир кун аввал бу кўрсаткич 1184 тани ташкил қилган эди. Штаб маълумотларига кўра, шартли вафот этганлар сони (ҳақиқий ўлим сони эпидемия тугаганидан кейин маълум бўлади) 2,88 фоизга ошган.

Бундан ташқари, Россияда коронавируснинг биринчи «омикрон» штамми аниқланган. Уни Жанубий Aфрикадан келган икки фуқаро юқтирган. Ушбу рейсда келган жами 10 кишида коронавирус аниқланган, ҳозирда улар изоляция қилинган.

关键词: Тиббиёт, Хориж,
回到顶部