今日天气
Нур-Султан +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Алмати фожиаси: Жароҳатланган шифокорлар, полициячилар ва ўт ўчирувчиларга 2 миллион тенгегача пул берилади

20 一月 2022 14:32

ALMATY. Кazinform - Алматидаги тартибсизликлар пайтида жароҳатланган шифокорлар, полициячилар ва ўт ўчирувчилар 2 миллион тенгегача пул олади. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Бақитжан Сағинтаев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, жабрланганларга товон пули тўланади ва уларга ёрдам кўрсатилади.

«Тартибсизликлар пайтида жабрланган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, тиббиёт ходимлари ва ўт ўчирувчиларга товон пули тўланади. Оғир тан жароҳати олганлар икки миллион тенге, ўртача оғирликдагилар бир миллион тенге, енгил жароҳат олганлар беш юз минг тенге олади», — деди Алмати шаҳри ҳокими Бақитжан Сағинтаев.

Бундан ташқари, фавқулодда вазиятлар вақтида ишлаган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва тиббиёт ходимларига моддий ёрдам кўрсатилади.

Муаллиф: Алма Муқанова


回到顶部