今日天气
阿斯塔纳 +7 °С
阿拉木图 +14 °С
今日坚戈汇率
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

2022 йилда «Туркистон-Чимкент-Тошкент» халқаро темир йўли қурилиши бошланади

8 十二月 2021 17:49

TÚRKİSTAN. Kazinform – 2022 йилда «Туркистон-Чимкент-Тошкент» тезюрар поезди учун халқаро темир йўл қурилиши бошланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзоқ Шўкеев мазкур лойиҳанинг муҳимлигини таъкидлади. Вилоят раҳбари, шунингдек, темир йўл қурилиши нафақат Туркистон ўлкаси, балки Қозоғистон тараққиётига ҳам ижобий туртки беришини таъкидлади.

«Ҳафта бошида Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нур-Султан шаҳрида учрашиб, давлатлараро шартномаларни имзоладилар. Хусусан, Туркистон вилоятининг ривожланиши учун жуда муҳим «Туркистон-Чимкент-Тошкент» темир йўли қурилиши маълум қилинди. Икки Президент лойиҳани маъқуллаб, Бош вазирларга амалга ошириш бўйича топшириқлар берди. Магистрал йўлнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёр», - деди вилоят ҳокими.

«Қазақстан темир йўли» компания раҳбариятига кўра, қурилиш 2022 йил бошида бошланади. Темир йўл Туркистондан бошланиб, Чимкент, Ордабаси, Қазиғурт ва Сариағаш туманларини қамраб олади. Тезюрар темир йўл қурилиши ниҳоясига этгач, сайёҳлик ва бошқа соҳаларда, ички ва ташқи туризмда минглаб иш ўринлари яратилади. Лойиҳа икки қардош давлат ўртасидаги алоқаларни ҳам мустаҳкамлайди.

Бундан ташқари, вилоят раҳбари «Дарбаза-Мақтаарал-Жиззах» темир йўли қурилиши бошланишини, бу икки давлат ўртасидаги савдо айланмасига ижобий таъсир кўрсатишини айтди. Шунингдек, Ўзбекистон билан чегарадош Туркистон вилоятида икки давлат иштирокида «Марказий Осиё» халқаро савдо-саноат мажмуаси барпо этилишини маълум қилди.


Муаллиф: Қайрат Зайнишев

回到顶部