Об-ҳаво
Астана 4 °С
Алматы 11 °С
Валюта курси
USD 439.01
EUR 474.61
RUB 5.75
CNY 61.91

Украина самолётини Эрон ҳарбий ҳаво кучлари ракета билан уриб туширган

11 Январь 2020 11:30

TEGERAN. IRNA - Kazinform – Эрон Қуролли Кучлари Бош штаби Теҳрон яқинида чоршанба куни ҳалокатга учраган самолётни Эрон Ҳарбий ҳаво кучлари ракета зарбаси билан янглиш уриб туширганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform ИРНА агентлигига ҳавола қилиб.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина авиакомпаниясига тегишли Boeing 737 самолети осмонга кўтарилиши билан-оқ ҳалокатга учраган ини хабар қилгандик.

ҚР Ташқи ишлар вазирлиги Украина авиакомпаниясининг ҳалокатга учраган самолёти йўловчилари орасида қозоғистонликлар бўлмаганини маълум қилган .

Самолёт ҳалокатидан ундаги йўловчиларнинг ҳаммаси ҳалок бўлишган.

Калит сўзлар: Яқин Шарқ,
Юқорига