Об-ҳаво
Астана -8 °С
Алматы -2 °С
Валюта курси
USD 381.10
EUR 420.81
RUB 5.65
CNY 54.57

Туркистон вилоятига 442 млрд тг инвестиция жалб қилинди

22 Январь 2020 14:42

TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилоятига 442 млрд тг инвестиция жалб қилиниб, мақсадли индикатор 115 фоиз бажарилган. Соҳа мутаҳассислари бу 2018 йилги кўрсатгичдан 39 фоиз кўплигини таъмидлашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоят ҳокимлиги тарқатган маълумотларга кўра, ҳудуд инвестициялар ўсиш суръати бўйича Республика миқёсида 14-ўриндан 2-ўринга кўтарилди.

Жорий йилда қайта ишлаш саноатига жалб қилинган инвестициялар ҳажми 20,8 млрд тг ташкил қилди. Ҳудудда илк маротаба 2019-2024 йилларга мўлжалланган Туркистон вилоятидаги инвестиция лойиҳалари рўйхати ташкил этилди. Ундан жами 3,4 трлн тг амалга оширилаётган 374 лойиҳа жой олди. Шундан 50та лойиҳа самарали якунига етган бўлса, жорий йилда жами 410 млрд тангалик 100дан зиёд инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Шу билан бир қаторда ҳудудда 11 ой ичида экспорт ҳажми 632,1 млн АҚШ долларини ташкил қилди. Шундан 304 млн АҚШ доллари ёки жами экспорт ҳажмининг 48 фоизини нохомашё экспорти ташкил қилади.






Таъкидлаш жоизки, ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида «TURKISTAN» махсус иқтисодий зонаси ва «TURKISTAN» индустриал зонаси қурилди. Бундан ташқари, «TURKISTAN» индустриал зона ҳудудида инвесторлар ва ишчилар учун махсус замонавий экошаҳарча барпо этилади. Индустриал ҳудудларда 41,5 млрд тангалик 58 лойиҳа амалга оширилаётир.

Жорий йил якуни бўйича давлат бюджетига 734 млн тг миқдорида солиқ тушуми туширилиши режа қилинмоқда.















Муаллиф: Айнур Ақбаева

Юқорига