Об-ҳаво
Астана 0 °С
Алматы 3 °С
Валюта курси
USD 379.75
EUR 415.18
RUB 5.78
CNY 54.19

Ўтган йилда Хўжа Ахмад Яссавий мақбарасига 1,5 млн одам келган

21 Январь 2020 15:14

TÚRKİSTAN. Kazinform - 2019 йилда Туркистон шаҳридаги Хўжа Ахмад Яссавий мақбарасига 1,5 млн одам келган. Ушбу кўрсатгични 2025 йилга бориб 5 млнга етказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Мейржан Мирзалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Мейржан Мирзалиевнинг айтишиса, ҳудудда туризм индикаторлари ўсиб келмоқда.

«2019 йил 11 ойида жойлаштириш ва овқатланиш жойларига жалб қилинган инвестиция ҳажми 13 млрд тангага етди ва бу томондан республикада учинчимиз. Туркистон-Ўтрор йўналишида тарихий-маданий, Сариағаш курорти ҳудудида даволаш-соғайтириш, Тулкибас, Тўле би туманларида экологик туризм турлари юқори суръатлар билан ривожланиб келмоқда», – деди вилоят ҳокими ўринбосари.

Вилоятда 168 та меҳмонхона, 51 та санаторий, 60 та дам олиш маскани хизмат кўрсатмоқда. Экологик, тарихий туризм йўналишида 57 туристик маршрут тайёрланган. Бу йил 20 та жойлаштириш жойини очиш режалаштирилган. Шундан 8та меҳмонхона янгидан очилмоқда, 7таси капитал таъмирдан чиқарилади. 5та даволаш-соғайтириш жойи очилади.

Ҳозирда Туркистон шаҳрида туристларга тўлиқ ахборот берувчи «Визит марказ», «Буюк Ипак йўлининг миллий анъанавий ҳунармандчилик маркази», халқаро аэропорт, «Яссавий музейи» қурилмоқда.


Калит сўзлар:
Юқорига