Об-ҳаво
Астана -5 °С
Алматы -7 °С
Валюта курси
USD 377.09
EUR 407.37
RUB 5.93
CNY 53.95

Президент раислигида Ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлиси бошланди

24 Январь 2020 10:56

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг кенгайтирилган мажлиси бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Кенгайтирилган мажлисда Ҳукумат 2019 йилда юртимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича ҳисобот беради.

Шунингдек, Давлат раҳбари Ҳукуматга мамлакатни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича берган топшириқларининг бажарилиши муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ёзида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукумат мажлисида соҳа раҳбарларига бирқатор топшириқлар берганди.

Қасим-Жомарт Тоқаев инвесторларга ножўя талаблар қўядиган ҳокимларга огоҳлантириш берганди.

«Порахўрликка йўл бермаслик керак. Агар мабодо кимдандир шунақа ҳаракат сезилса, меҳнати ва иш тажрибасидан қатъий назар қаттиқ жазоланади. Бу сизларга олдиндан огоҳлантириш деб тушунинглар», - деганди Президент.

Калит сўзлар: Ҳукумат мажлиси, Ҳисобот,
Юқорига